Ява денгизида Индонезиянинг ҳалокатга учраган «Боинг» самолёти қурбонларини излаш бўйича операцияси иштирокчиси — 48 ёшли дайвер Саучрул Анто чўкиб кетди. Бу ҳақда Индонезия миллий қидирув-қутқарув агентлигининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Reuters маълумотларига кўра, Анто қидирув-қутқарув агентлигининг муҳим ходимларидан бири эди. У 2014 йили Калимантан (Борнео)да қулаган AirAsia самолёти қурбонларини излаш ишларида ҳам қатнашган эди.
Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли «Боинг» самолёти 29 октябрь куни, Жакарта аэропортидан ҳаво кўтарилганидан 13 дақиқа ўтиб Ява денгизига қулаган эди. Самолёт бортида 189 киши бўлган. Уларнинг бари ҳалок бўлган.
3 ноябрь ҳолатига кўра қутқарувчилар қурбонлар жасадларининг 73 бўлагини топиб, сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлди. Лайнер ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)