Twitter маъмурияти АҚШда 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларга чиқмасликни даъват қилган 10 мингдан ортиқ аккаунтларни блоклаб қўйди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Биз ушбу аккаунтларга нисбатан чоралар кўрдик», — дея Twitter микроблоглар хизмати вакили Ян Планкеттнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу аккаунтлар сентябрь—октябрь ойларида ўчириб чиқилган. Ушбу аккаунтлар гўё АҚШ Демократик партияси тарафдорлариникидек «ниқобланган» бўлган.
Маълумот учун, АҚШдаги оралиқ сайловлар давомида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари, 35 сенатор, 39 штат ва ҳудуднинг губернаторлари, шунингдек, штатлар қонунчилик кенгашларининг 6 мингдан ортиқ аъзолари сайланади.
Изоҳ (0)