TUI Airways авиакомпаниясининг Boeing 757-200 йўловчи самолёти Британиянинг Бристоль шаҳридаги аэропортда экстремал қўнишни амалга оширди, деб ёзади Sputnik. Аёл учувчи лайнерни ўта кучли шамол шароитида ёнлаб қўндиришга муваффақ бўлди.
Ҳодиса октябрь ўртасида Буюк Британияга «Каллум» довули ёпирилган вақтда содир бўлган, воқеа акс этган видео эса интернетда энди тарқалди. Кадрларда Boeing 757-200 учиш-қўниш йўлагига деярли перпендикуляр тарзда пастлаганини, шасси ерга теккач, учувчи самолётни эҳтиёткорлик билан тўғрилаб олганини кўриш мумкин.
Лайнерни 35 ёшли Бренда Рипсаам Вассинск бошқарган. У TUI Airways’га 2005 йилда ишга келган, 2017 йилда эса экипаж командирига айланган.
Изоҳ (0)