Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский 31 октябрь куни Тожикистоннинг Ҳисор ва Турсунзода шаҳарлари ташриф буюрди ва бу ерликларнинг меҳмондўстлигидан ёқа ушлади, деб хабар беради Asia-Plus.
Сиёсатчи Ҳисор қалъаси, унинг тарихи билан танишган, Тожик алюминий заводига борган, Турсунзода шаҳридаги рус жамоатчилиги вакиллари билан учрашган, сўнг бир наслий деҳқоннинг узумзорига ташриф буюрган. У ерда меҳмоннинг шарафига қўйни қурбонлик келтирмоқчи бўлишганида, Жириновскийнинг ўзи қўйни сўйиш истагини билдирган.
Шунингдек, бу ерда Жириновский, ўз сўзларига кўра, умрида биринчи марта узум теришда қатнашган.
Маҳаллий меҳмонхоналардан бирида россиялик сиёсатчининг ташрифи шарофатига зиёфат уюштирилган, унда Жирновский тожикистонлик хонандалар ижросидаги рус қўшиқларига рақсга тушган.
РЛДП етакчиси унга тожикча рақс ижро этиб берган ўқувчи қизларга ташриф қоғозларини бериб, Москва ОТМларига ўқишга киришда уларга ёрдам беришни ваъда қилди.
1 ноябрь куни ҳам Владимир Жириновскийнинг Тожикистондаги сафари давом этади. 2 ноябрь куни эса Ўзбекистонга ташриф буюради.
Изоҳ (0)