«Баткившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко Украина президентлигига сайловларда ғолиб чиққан тақдирда Кремлдан Қрим, Донеск ва Луганск вилоятлари бой берилгани туфайли кўрилган зарарни қоплашга эришишини билдирди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Агар барча жабрдийдаликлар агрессор-давлатга қарши даъво қўзғаса, уларнинг умумий суммаси 100 миллиард евродан ошади. Бу украиналикларнинг тинч ҳаётига раҳна солингани учун ўзига хос тўлов», — деди Украинанинг собиқ бош вазири.
Президентликка даъвогарлар рейтингида етакчилик қилаётган сиёсатчи «Россия томонидан етказилган зарар»ни батафсил инвентаризациядан ўтказиши ва «Кремлни Украинага қарши тажовуз учун товон тўлаш»га мажбур этишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)