Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи Саудия Арабистонининг бош консуллигида бўғиб ўлдирилганидан кейин унинг жасади қисмларга бўлинган ва йўқ қилинган. Бу ҳақда Истанбул прокуратурасининг баёнотида айтилган, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари қотиллар олдиндан тузилган режа асосида ҳаракат қилганини қайд этган.
Таъкидланишича, Туркияга ташриф буюрган Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажиб билан бўлиб ўтган музокаралар натижа бермаган.
Баёнотда айтилишича, Саудия томони қотиллик режасининг бўлганлиги, жиноятчиларнинг маҳаллий шеригининг исми, жасаднинг жойлашган жойи ҳақида берилган саволларга жавоб бермаган.
Туркияга Қошиқчининг ўлими юзасидан тергов доирасида ташриф буюрган ал-Муажиб Истанбул прокурори Ирфан Фидан билан икки марта музокара ўтказган, шундан кейин Саудия Арабистониниг Истанбулдаги бош консуллигига ташриф буюрган.
Аввароқ Туркиянинг Hurriyet газетаси ҳукуматдаги манбага таяниб эълон қилган мақолада Саудия Арабистони бош прокурорининг нима учун Истанбулга келгани ҳақида гап борган.
Унга кўра, бош прокурор Туркияга қотилликни фош этиш учун эмас, балки Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал-Саудни қутқариш учун келган бўлиши мумкин.
Тергов доирасида 18 киши қўлга олинган.
Изоҳ (0)