Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 2 ноябрь куни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Остонада бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида қатнашади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилади, муайян йўнаишлар бўйича ҳамкорликларнинг шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолайди.
Кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш кун тартиби лойиҳасига турли соҳалардаги ҳамкорликларга оид 13 та масала киритилган.
Ҳукумат раҳбарлари МДҲга аъзо давлатларнинг Юқори технологияли энергетик ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепсиясини ва уни амалга ошириш бўйича Асосий тадбирлар режасини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)