Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян мамлакат ҳукумати раҳбарлиги лавозимига янгона номзод ҳисобланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таъкидланишича, номзодни илгари суриш учун белгиланган муддат ўз ниҳоясига етган. Мамлакат бош вазирлигига Пашиняндан бошқа номзод мавжуд эмас. Овоз бериш 1 ноябрга режалаштирилган.
24 октябрда Арманистон парламенти махсус йиғилишда ҳукумат раҳбарлигига Пашинян номзодини рад этган ва шу тариқа қонунчилик органининг тарқалиш жараёнини бошлаб берган.
Пашинян 16 октябрда истеъфога чиққан эди. Шу тариқа у парламентни тарқатиб юбориш учун формал сабабни юзага келтиришни кўзлаган. Мамлакат конституциясига кўра, ҳукумат раҳбарининг истеъфосидан кейин парламент иккита йиғилишда янги бош вазирни сайлай олмаса, у тарқатиб юборилиши мумкин.
Изоҳ (0)