НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия—НАТО кенгашида Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталар бўйича шартнома мавзуси бўлиш-бўлмаслиги юзасидан берилган саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади. У альянс Россиядан жавоб кутаётганини ва янги қуролланиш пойгасини хоҳламаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп унинг мамлакати Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталар бўйича шартномага бошқа амал қилмасликни кўзлаётганини ва ундан чиқишини маълум қилган. Трампнинг фикрича, Москва мазкур шартномани бузмоқда. Воқеалар ривожининг бу сценарий бўйича ривожланиши Европада хавотирни юзага келтирди.
Изоҳ (0)