Кеча, 29 октябрь куни Индонезияда Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, самолёт бортида бўлган йўловчилардан бири ҳалокатдан бироз аввал аёлига селфи юборишга улгурган.
22 ёшли Дерил Фида самолёт бортида бўлган. У 2 ойдан камроқ вақтдан бери Лутфиани Эка Путри билан никоҳда бўлган. У ҳалокатда олдин хотинига яшил ниқобда суратга тушиб юборишга улгурган.
Самолёт ҳавога кўтарилгач, ёш эр-хотин ўзаро ёзишмани тўхтади. Орадан 13 дақиқа ўтиб эса самолёт радарлардан кўринмай қолади ва сувга қулайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида тирик қолганлар йўқ. Самолёт бортида 189 киши бўлган. Шулардан 181 нафари йўловчи, 2 нафар учувчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси эди.
Изоҳ (0)