Дунёнинг энг бой одами деб ҳисобланадиган Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос сўнгги икки кун ичида 19,2 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, бундай йўқотишлар Amazon акцияларининг 26 октябрда 7,8 фоизга, 29 октябрда эса 6,3 фоизга тушиб кетиши натижасида юз берган. Акциялар нархининг тушишига компания даромадининг прогнозлардагидан пастроқ бўлгани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, айни вақтда Безоснинг бойлиги 128,1 миллиард долларга тенг. Бунда у ҳали ҳам дунёнинг энг бой одамлари қаторида биринчи ўринда турибди.
Изоҳ (0)