UFC’нинг енгил вазнли чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг отаси Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Бу ҳақда спортчининг отаси Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Бизни Қирғизстон ҳар доим яхши кутиб олишган. Сооронбай Шарипович Ҳабибни Макгрегор устидан қозонган ғалабаси билан табриклади. Суҳбат фойдали ва самарали кечди»,—деб ёзади Абдулманноп Нурмагомедов.
Аввалроқ Ҳабибнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)