Кеча, 29 октябрь санасида футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-туридан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди.
Турнинг сўнгги ҳамда марказий ўйинида «Лацио» ўз майдонида «Интер» клубини қабул қилиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Голларнинг иккитасига «Интер» сардори Мауро Икарди, яна бирига жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Марсело Брозович муаллифлик қилди.
А Серия
10-тур беллашуви
29 октябрь, душанба
«Лацио»—«Интер» 0:3
Голлар: 0:1 – 28 Икарди, 0:2 – 41 Брозович, 0:3 – 70 Икарди.«Лацио»: Стракоша, Луис Фелипе, Ачерби, Раду (Баштуш, 78), Бадел (Каталди, 34), Марушич, Лулич, Пароло, Милинкович-Савич, Кайседо (Корреа, 69), Иммобиле.
«Интер»: Ҳанданович, Врсалько, Шкриняр, Миранда, Асамоа, Весино (Галярдини, 87), Брозович, Жоау Мариу (Валеро, 57), Политано (Кейта Балде, 88), Икарди, Перишич.
Огоҳлантиришлар: Брозович (18), Асамоа (26), Иммобиле (31), Врсалько (48), Раду (48), Каталди (71).
Изоҳ (0)