Кеча, 29 октябрь санасида футбол бўйича Англия премьер лигаси 10-тури доираисда «Манчестер Сити» сафарда «Тоттенҳэм» меҳмони бўлиб, (1:0) ғалаба қозонди.
Бу орқали жамоа АПЛдаги кетма-кет 6 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Барча учрашувларда жамоа дарвозасини бразилиялик Эдересон қўриқлади.
22 сентябрдан бошлаб барча мусобақаларда жамоа фақат Чемпионлар Лигасида «Ҳоффенҳайм»дан битта гол ўтказиб юборди.
Кечаги ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» «Ливерпуль»га етиб олди. Иккала клуб ҳам 26 очкога эга ҳолда, мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди.
Изоҳ (0)