Бразилиянинг «Сен-Бенту» клубининг 24 ёшли футболчиси Даниэль Фрейтас ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UOL Esporte нашри хабар берди.
24 ёшли футболчининг мурдаси Куритибадан унча узоқ бўлмаган Сан-Жозе-дус-Пиняйс шаҳарчасидан топилган. У қаттиқ қийноққа солиб ўлдирилган. Томоқ қисмига оғир тан жароҳатлари етказилган. Шунингдек, унинг жинсий аъзосини кесиб ташлашган.
Фрейтаснинг трансфер ҳуқуқи «Сан-Паулу»га тегишли бўлган.
Изоҳ (0)