Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2018 йил 25 октябрь куни Аччиқсой МФЙ кўчасида яшовчи Б.С. Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган «Амирхон Омад Агро» фермер хўжалиги дала майдонидаги вагон ичида, ўзаро жанжал чиқган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Жанжал оқибатида, маст ҳолда бўлган шу МФЙда яшаган фуқаро Ж.К.нинг танасини турли жойларига кетмон сопи билан уриб жароҳат етказган.Натижада Ж.К. олган жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Б.С. кўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)