«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тайёрланаётган «Қувват» маърифий мультфильмининг тўртинчи қисми АЭС масаласига бағишланди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар бермоқда.
«Қувват» мультфильми шу номли роботга бағишланган. Ҳар қисмда у дўсти Тоҳир ва унинг опаси Зуҳрага турли замонавий технологиялар ҳақида тушунча беради. Мультфильмнинг илк қисми шу йил июнда чиқарилган эди.
Тўртинчи қисмда Зуҳрага мактабда янги энергия манбалари ҳақида маълумот тўплаб келиш топширилади. Бунда унга Тоҳир ва Қувват ёрдам беришади.
Қувват Тоҳир ва Зуҳрага АЭС ҳақида гапириб, унинг ишлаш принципларини тавсифлаб беради. Тавсиф давомида АЭС улкан миқдорда қувват етказиб бериши, экологик тоза эканлиги, унинг қурилиши ва эксплуатацияси натижасида минглаб одамлар иш билан таъминланиши айтилади.
Изоҳ (0)