Бугун, 28 октябрь куни «Барселона», «Атлетико Мадрид», «Ливерпуль» ва Испания терма жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи, эндиликда Ла Лига элчиси – Луис Гарсия Тошкентга ўзбекистонлик ёш «чарм тўп» усталарига маҳорат дарслари ўтиб бериш учун етиб келди.
«Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман. Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман. «Эль-Класико»дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман. Футбол тарғиботини кучайтиришга хисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман»,—дея фикр билдирди Гарсия.
Луис Гарсия бугун «Оммавий Эль-Класико» тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради. Қолаверса, «Барселона» — «Реал М» учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги «Реал Мадрид» вакилларига қарши «Барселона» сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.
Изоҳ (0)