Англиянинг «Лестер» клуби эгаси Вишай Шривадханапбрахнинг вертолёти King Power стадиони автотураргоҳига қўниш чоғида ҳалокатга учради.
Ҳалокат кеча, 27 октябрь санасида «Лестер»нинг «Вест Ҳэм»га қарши 10-тур ўйинидан сўнг содир бўлган.
Қайд этилишича, вертолёт учрашувдан сўнг учиб кетиш учун ҳавога кўтарилган, бироқ учувчи бошқарувни йўқотади. Натижада вертолёт ерга қулаган. Ҳодиса жойида ёнғин чиққан. Воқеа жойига фавқулодда хизмат вакиллари етиб келган.
Аммо айни дамда йўловчилар тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Theres a major incident by the King Power Stadium. Emergency services attending. pic.twitter.com/GtAbo6AHpD
— Mr Geoff Peters (@mrgeoffpeters) October 27, 2018
Изоҳ (0)