Кеча, 27 октябрь санасида футбол бўйича Англия премьер лигасининг 10-тури доирасида «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида «Кардифф Сити»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа мерсисайдликлар 10-турдан сўнг 26 очко жамғариб АПЛ пешқадами бўлиб олди. Уларнинг мавсумнинг дастлабки 10 та ўйинидан 8 тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 тасида дуранг қайд этди. Бу билан клуб ўзининг 10 йил олдин ўрнатган шахсий рекордини такрорлади.
«Ливерпуль» 2008/09 йилги мавсумда ҳам АПЛнинг дастлабки 10 турида 26 очко жамғарган, якунда эса клуб «Манчестер Юнатед»дан сўнг иккинчи ўринни эгаллаганди.
Изоҳ (0)