Бироз олдин Фарғонада футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал беллашуви якунига етгани, унда АГМК «Пахтакор»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Ўз тарихида илк бор финалга чиққан олмалиқликлар мамлакат кубогини қўлга киритган ҳисоб бўйича саккизинчи клубга айланди. Энди АГМК 2019 йилда Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Жамоа мусобақани гуруҳ босқичига чиқиш учун саралашдан бошлайди.
Ўзбекистон кубогини қўлга киритган барча клублар:
«Пахтакор» — 11 марта«Бунёдкор» — 4«Навбаҳор» — 3«Локомотив» — 3«Нефтчи» — 2«Насаф» — 1«Дўстлик» — 1АГМК — 1
Изоҳ (0)