Кеча, 27 октябрь санасида Италия А Сериясининг 10-турида «Ювентус» сафарда «Эмполи» устидан ғалаба қозонди.
Криштиану Роналдунинг дубли Турин клубига ғалаба келтирди. Шу тариқа жамоанинг А Серия стартидаги 10 турда қўлга киритган очколари сони 28 тага етди. Шулардан Масимилиано Аллегри шогирдлари 9 та баҳсда ғалабага қозонган бўлса, 1 та ўйинда дуранг қайд этди.
Бу орқали жамоа ўзининг 6 йил олдин ўрнатган рекордини такрорлади. Туринликлар 2012/13 йилги мавсумда ҳам худди шундай натижа қайд этганди. Клуб ўша мавсумда ҳам мамлакат чемпионлигини тантана қилганди.
Изоҳ (0)