Бугун, 28 октябрь санасида Фарғона шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда Олмалиқнинг АГМК ҳамда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоалари кураш олиб борди. Ўйинда ҳисобни АГМК ҳужумчиси Ёван Жокич 16-дақиқада пенальтидан гол уриб очди. 54-дақиқада эса Исмоил Гонсалвеш ҳам пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Жокич дублга эришди. Учрашувга якуний нуқтани Зоҳир Пиримов қўйди. У 90-дақиқада гол уриб, АГМКга ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишини таъминлади.
Ўзбекистон Кубоги—2018
Финал баҳси
28 октябрь, якшанба
АГМК—«Пахтакор» 3:1
Голлар: 1:0—16, пенальти Жокич, 1:1—54, пенальти Гонсалвеш, 2:1—57 Жокич, 3:1—90 Пиримов.АГМК: Роман Абдулов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Камолиддин Мурзоев (Зафар Полвонов, 83), Ёван Жокич, Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров, 84).
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Игорь Сергеев, 86), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Раҳматуллаев (Жасур Яхшибоев, 75), Владимир Козак (Жамшид Искандеров, 46), Исмоил Гонсалвеш, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Тиаго Безерра.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Лутфулла Тўраев 34, Владислав Касминин 38, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 39, Ёван Жокич 80,
Изоҳ (0)