«Барселона» ва «Ливерпуль» собиқ футболчиси, ҳозирда Ла Лига элчиси ҳисобланган Луис Гарсия бугун Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Ушбу тадбирлар аввалида Ла Лига элчиси бугун «Миллий» стадионида ОАВ вакиллари ҳамда меҳмонлар билан учрашди.
Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Ла Лига элчиси сифатида жуда ажойиб ташкил этилиши кутилаётган тадбирларда иштирок этаман. Ўйлайманки, ушбу тадбир Ла Лига ҳамда ПФЛ ҳамкорлигидаги илк тадбир эмас. Бу икки мамлакат футболининг келажакдаги ҳамкорлиги учун яхши пойдевордир. Бугун мени кутиб олишга чиққан инсонларни, футбол мухлисларини кўрдим ва жудаям хурсандман. Ажойиб меҳмондорчилик ва эътибор учун рахмат. Бугун барчангизни шу ажойиб стадионда кутаман. Бугунги ажойиб баҳсни биргаликда томоша қилиш учун келдим.Луис Гарсия, Ла Лига элчиси
Изоҳ (0)