АҚШ президенти Дональд Трамп агар демократлар конгрессда унинг ҳаракатларига тўсқинлик қилишда давом этса, ноқонуний муҳожирларга қарши чораларни кучайтириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у 26 октябрь куни Twitter’даги расмий саҳифасида ёзиб қолдиган.
«Демократлар бизга кучли (лекин адолатли) қарор қабул қилишда овоз бериши керак. Агар бу содир бўлмаса, биз қаттиқроқ ҳаракат қилишимизга тўғри келади»,—деб ёзади Дональд Трамп.
Трампнинг қайд этишича, АҚШ ҳар йили ноқонуний муҳожирлар учун миллиардлаб доллар сарфлайди. У бу нарса энди давом этмаслиги борасида демократларни огоҳлантириб қўйди.
Изоҳ (0)