25 октябрь, пайшанба куни Иорданиянинг Ўлик денгиз ҳудудида ёғган кучли ёмғирдан сўнг кучли сув оқимларига дуч келган автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 11 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мамлакат фуқаролик мудофааси манбалари хабарига кўра, автобусда экскурсияга отланган 44 кишидан иборат гуруҳ бўлган. Улардан 37 нафари мактаб ўқувчилари бўлган. 7 нафар киши эса уларга кузатувчи сифатида ҳамроҳлик қилган.
Маълумот учун, кучли ёмғир ёғиши 25 октябрь куни Иордания билан бир қаторда Сурия ҳамда Ливан давлатларини ҳам қамраб олди.
Изоҳ (0)