Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги 80 га яқин маррани бомбардимон қилди. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, авиазарбалар учун ўнлаб самолётлар, вертолётлар ва дронлар жалб этилган.
Исроил ҳарбийлари баёнотига кўра, ушбу чоралар фаластинлик жангариларининг ҳужумларига жавобан кўрилган. Исроил томони ҳужум қилган объектлар ҲАМAS ҳаракатига тегишли. Исроил армиясининг баёнотига кўра, тунда Исроил томони 30 га яқин ракета учиришларига айнан ҲАМAS жавобгар.
Исроил ҳарбийлари иккита қурол-яроғ устахонасига, жангариларнинг бешта қароргоҳига, машғулот лагерига, ерости туннелига кириш жойига ва кузатув постига ҳужум қилган.
Изоҳ (0)