Барселона мериясининг 26 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Испанияда монархияни бекор қилишга чорловчи ва қирол Фелипе VI сиёсати танқид қилинувчи резолюция қабул қилинди, деб хабар берди «Korrespondet.net».
Ушбу резолюция 41 нафар кенгаш аъзоларининг 29 нафари томонидан маъқулланган.
Овоз бериш жараёнида Испаниянинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори бўлган партиялар вакиллари иштирок этмаган. Улар ушбу жараёнда зални тарк этган.
Ҳужжатда эскирган ва антидемократик институт — монархияни бекор қилишга чорлов акс этган.
Изоҳ (0)