Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон эндиликда аёллар мамлакат қуролли кучларидаги барча вазифаларда хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ҳукумат сайти хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Эндиликда аёллар учун Буюк Британиядаги барча ҳарбий мутахассисликлар эшиклари очиқ, шу жумладан, махсус оператив кучлар бўлинмаси ҳам. Мудофаа вазири сўзларига кўра, аёллар йил охирида танлов ўтказиладиган Қироллик денгиз пиёда қўшинларига қўшилиш учун ариза топширишлари мумкин. Таълим жараёни эса 2019-йил бошида Лимпстоунда жойлашган Royal Маrines Commando ўқув марказида бошланади.
Вазир эндиликда қуролли кучларга кадрлар қонун моддалари билан эмас, балки қобилият билан танлаб олинишидан хурсанд эканлигини қайд этди.
Изоҳ (0)