Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довонида 22 октябрь куни соат тахминан 20:55 да номаълум ҳайдовчи пиёдани уриб юборган, сўнг бу пиёданинг устидан яна бир неча машина ўтиб кетгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Мазкур ҳодиса сабабчиси бўлган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда — Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Қатортол маҳалласида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоев олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойининг ўзида вафот этган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл транспорт ҳодисасини Андижон шаҳрида яшовчи Б.З. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар