Бельгия ҳукумати қиролликнинг ҳарбий-ҳаво кучларини қайта қуроллантириш учун АҚШдан ядро қуролини таший оладиган бешинчи авлод F-35 Lightning II қирувчи самолётларини сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Бельгия бош вазири Шарль Мишель парламент аъзоларига маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Американинг F-35 Lightning II қирувчиларини ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin концерни ва Буюк Британиянинг Eurofighter Typhoon қирувчиларини ишлаб чиқарувчи BAE Systems компанияси 2018 йилнинг февраль ойида Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларини 34 та янги авлод қирувчиси билан қуроллаш бўйича тендерда ягона иштирокчилар бўлган.
Гап Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларида 1980 йиллардан буён турган 54 та F-16 қирувчисини алмаштириш ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)