Бельгиянинг Шимолий денгиз қирғоғидаги Де Кок курорт ҳудудига 18 метрли кит чиқиб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Полиция кишилардан ўлган денгиз жониворига яқинлашмасликни сўрамоқда.
Бельгия табиий фанлар институтининг қайд этишича, кит ўзини 25 октябрга ўтар кечаси қирғоққа отган. Унинг қандай қилиб Бельгиянинг ҳудудий сувларига келиб қолгани патоло-анатомик таҳлил ёрдамида аниқланади.
Изоҳ (0)