Халқаро коинот станциясига йўл олган «Союз» ракетасининг иккинчи босқич двигателлари ишдан чиқди. Бу ҳақда Бойқўнғир космодромидаги манбага таяниб, «Дождь» телеканали маълум қилди.
Россиялик космонавт Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейг ортга қайтгани билдирилмоқда.
«Экипаж тирик ва Қозоғистонга қўнди. Қўниш жойига қидирув-қутқарув отряди юборилди», —таъкидлади манба.
Ракета Бойқўнғирдан 11 октябрь, пайшанба куни тонгда учирилганди. Авария парвознинг 119-сониясида биринчи босқич ён қурилмаларининг иккинчи босқич марказий блокидан ажралиш чоғида юз берди.
Изоҳ (0)