«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти россиялик ҳамкорлар билан суғурта полиси ва суғурта таваккалчиликлар алмашинувига доир битимлар тузди, деб хабар беради ЎзА.
Келишувлар натижасида энди янги хизматлар Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни тўлиқ ва ҳар томонлама суғурта қилиш имконини беради. Қайд этилишича, Россияда «Ўзагросуғурта» АЖ ваколатхонаси ташкил этилди. Унга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган Ўзбекистон фуқароларининг комплекс суғурта ҳимояси бўйича Россия суғурта компаниялари суғурта агенти вазифаси юклатилган.
Россиядаги «Ўзагросуғурта» АЖ ваколатхонаси раҳбари С.Мансурова сўзларига кўра, ваколатхонанинг асосий вазифаси – Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига суғурта хизматларининг барча турларини тақдим қилиш қилиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Ваколатхона ҳафтада етти кун, кеча-ю кундуз ишлайди.
Изоҳ (0)