Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги «Иброҳим ота» МФЙда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар учун 48 та хонадон фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида хабар берилди.
Аввалроқ «Обод маҳалла» дастури асосида «Иброҳим ота» МФЙнинг Чуқурсой кўчасида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун 2 қаватли 7 та жами 102 та хонадондан иборат уйлар қурилиши режалаштирилган эди.
Жорий йилнинг август ойида 30 хонадонни қамраб олган 2 та уй ўз эгаларига топширилган бўлса, куни кеча яна 48 хонадонга уй эгалари кўчиб кирди.
Изоҳ (0)