Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ҳар йили ноябрь ойида қандли диабетга қарши ойлик ўтказилади, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Ушбу ойликда аҳолининг қандли диабет ҳақидаги тиббий билимлари ва маданияти, ушбу касаллик диагностикаси ва даволаш самарадорлиги оширилади.
24 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 45-оилавий поликлиникада қандли диабет билан оғриганларга «Пиоглетон» ва «Глиметон» дори препаратларини холис ёрдам сифатида тарқатилди.
Life Pharma Systems ваколатхонаси томонидан ўтказилган акцияда қандли диабет ташхиси қўйилган 80 га яқин беморлар иштирок этиб, уч ойлик дори препаратлари курсига эга бўлди.
Қандли диабетга чалинган инсонларга навбатдаги дори-дармонларни холис тарқатиш акцияси 31 октябрь куни Сергели тумани Sputnik даҳаси 24-уйда жойлашган туман соғлиқни сақлаш бошқармасида тарқатилади.
Изоҳ (0)