Арманистон пойтахти Ереванда 25 октябрь куни «Топ модель МДҲ—2018» гўзаллик танлови бошланади. «Sputnik»нинг хабар беришича, унда собиқ Иттифоқнинг 16 мамлакатидан 30 нафар қиз иштирок этади.
Хабар беришларича, танловда Ўзбекистон номидан Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиева қатнашади.
«Танловдан кўзланган мақсад — жаҳон мода ва кино саноатида МДҲ мамлакатларини муносиб ва юқори даражада намоён эта оладиган қизларни аниқлашдир. Танлов ғолиби таниқли мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклиф олади», — дея маълум қилди ташкилотчилар.
Танлов финали 4 ноябрь куни Арманистон пойтахтидаги Демирчян номидани Спорт-концерт мажмуасида бўлиб ўтади. Ғолиблар нафақат реклама агентликлари, мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклиф олади, балки пул мукофотини ҳам қўлга киритади.
Изоҳ (0)