«Туркистон» санъат саройида 24—25-октйбр кунлари «Арман ва ўзбек» деб номланган юмор-шоу бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
«Фортуна медиа групп» МЧЖ маълумотига кўра, юмор-шоу томошасида «Қийшиқ кўзгу» («Кривое зеркало») кўрсатуви иштирокчилари – Обид Асомов, Карен Аванесян, шунингдек, пародиялар устаси Луиза Орипова томошабинларга кулги улашади.
Томоша олдидан журналистлар билан «Ўзбекистон ва Россия ўртасида кулги ва юмор жанрининг ривожланиши» мавзусида матбуот анжумани ҳам ўтказилади.