Наманган вилоят прокуратурасига 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.С.дан ариза келиб тушган.
У ўз аризасида хонанда Муниса Ризаеванинг водийдаги концертлари ташкилотчиси — А.Э. исмли аёл унинг ишончига кириб, 25 июнь куни Наманганда, 26 июнь куни Фарғонада ва 27 июнь куни Андижонда ўтказилган концертлар учун жами 18 минг долларлик гонорар пулларини бермаганини маълум қилган.
Бундан ташқари, аризачи ўз аризасида концерт ташкилотчиси нафақат гонорар пулларини бермаганини, балки Намангандаги концерт учун чиқарилган 2400 та чипта сотувидан тушган 48 миллион сўм пулни ҳам «фирибгарлик йўлиб билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган»ини билдирган.
«Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)