Россиялик афсонавий қўшиқчи Алла Пугачёва ўғли Гарри билан аҳолининг унчалик бой бўлмаган қатлами учун мўлжалланган супермаркетлардан бирида харид қилиб юрганини мухлислари кадрга муҳрлади, деб ёзади «MK.ru».
Суратни хонанданинг турмуш ўртоғи Максим Галкин ўз Instagram’ида тарқатди. «Кеча Алла Гарик билан дўконга борганида кимдир суратга олибди. Алланинг мухлислари ўз аккаунтларига жойлабди. Рафиқам қаерга бормасин, кимдир суратга туширади. Бехабар қолмайман», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)