• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳридаги электр тармоқлари узоқ муддатли ижарага берилиши мумкин

    Тошкент шаҳридаги электр энергияси тарқатиш тармоқлари ижарага берилиши мумкин. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳужжат билан Инвестициялар бўйича қўмитага «Ўзбекэнерго» АЖ ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб:

    Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятида қуввати 100 мВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тажриба лойиҳасини танлов асосида амалга ошириш;

    Халқаро молия институтлари билан биргаликда мамлакатнинг иссиқлик электр станцияларидан бирида буғ-газ қурилмасини қуриш, шунингдек, Андижон, Наманган, Фарғона шаҳарларидаги электр энергияси тарқатиш тармоқларини модернизация қилиш тажриба лойиҳасини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш;

    Халқаро молия институтлари билан биргаликда «Тошкент шаҳридаги тарқатиш тармоқларини узоқ муддатли ижарага бериш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий параметрларини ишлаб чиқишни бошлашни таъминлаш топширилди.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистонда «МEI» Миллий тадқиқот университети» (Россия Федерацияси) федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш юкланди.

    Вазирлар Маҳкамасига:

    Энергетика тармоғига юқори малакали менежерларни ёллаш учун кадрларни танлаш билан профессионал асосда шуғулланадиган ташкилотларни жалб қилиш чораларини кўриш;

    Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда муқобил электр энергияси ишлаб чиқарувчиларини ягона энергетика тизимига улаш тартибини такомилаштириш ва лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилди.

    Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича комиссияга Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки гуруҳи билан биргаликда:

    Ишлаб чиқариш қувватларини 2030 йилгача 20 минг мегаваттга етказган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш бўйича узоқ муддатли инвестициявий дастурни 2019 йил 1 майга қадар ишлаб чиқиш;

    2019 йил 1 мартга қадар электр энергиясини узатишда давлатнинг тўлиқ назоратини сақлаб қолган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (сотиш) корхоналарига хусусий ҳамда хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенг жалб қилишни, шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри танлов асосида электр энергиясини сотиб олишнинг улгуржи бозорини босқичма-босқич ташкил этишни назарда тутган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий схемасини ишлаб чиқиш;

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида идоралараро тариф комиссиясини ташкил этишни назарда тутган ҳолда, 2019 йил 1 апрелга қадар электр энергетикаси тармоғига хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи, электр энергиясининг жорий ва капитал харажатларини қоплашга асосланган электр энергияси тарифларини ҳисоблаш методологиясини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

    2019 йилда электр энергетикаси тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий шакллари ва усулларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этишни таъминлаш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг корпоратив облигацияларини чиқариш ва халқаро бозорларга жойлаштириш;

    2018 йил 1 декабрга қадар электр энергетикаси тармоғида давлат-хусусий шерикликнинг норматив-ҳуқуқий базаси, тартиб-таомиллари ва регламентини ишлаб чиқиш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш;

    Мавжуд ресурс базаси, замонавий технологик тенденциялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни инобатга олган ҳолда, электр энергетикаси тармоғида салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик асосида янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

    «Ўзбекэнерго» АЖга Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар электр энергияси, шу жумладан, муқобил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъeктларини ягона энергетика тизимига улаш регламентини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    24.10.2018, 10:40   Изоҳ (0)   8489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Dori-Darmon» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига топширилади

    24.10.2018, 09:28

    Бухорода аслида йўқ 4 тоннадан зиёд пахтани ҳосилга қўшиб ёздиришга эришган фермерлар фош этилди

    24.10.2018, 09:01

    Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга бошпана бўлган Риштондаги эски мактаб биносини ўзбошимча фуқародан қайтариб олиб берди

    24.10.2018, 08:50

    Жамшид Қўчқоров: Янги Солиқ кодексини белгиланган муддатда тайёрлашга улгурмаймиз

    24.10.2018, 08:39

    Қашқадарёда сохта диплом билан 20 йилдан ортиқ мактабда ўқитувчилик қилиб келаётган шахслар аниқланди

    24.10.2018, 08:27

    Уилбур Росс: АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида кўмак беришга тайёр

    24.10.2018, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.