Хосе Мария Санчес Мартинес Испания Ла Лигаси 10-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона»—«Реал Мадрид» учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.
Учрашув 28 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Мартинес ўтган мавсум Мадридда кечган «Эль-Класико»ни ҳам бошқарганди. Ўшанда «Барселона» «Реал»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бош ҳакамга VAR тизими орқали Alexaндро Эрнандес ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 11 йил ичида илк марта «Барселона»—«Реал» баҳсида на Месси ва на Роналду иштирок этади. Криштиану «Ювентус»га ўтиб кетганлиги боис, учрашувда қатнашмаса, Месси эса ўтган турда қўли синганлиги боис уч ҳафта майдонга туша олмайди.
Изоҳ (0)