«Арсенал» клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Англия премьер лигаси 9-турида «Лестер»га (3:1) қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллилфлик қилди.
Мазкур гол Ўзилнинг «Арсенал» сафидаги ўттизинчиси бўлди. Шу тариқа Месут германиялик футболчиларнинг АПЛда гол уриш бўйича рекордини такрорлади. Рекорд шу вақтга қадар 1994—1995 йилларда ва 1998 йилда «Тоттенҳэм» сафида тўп сурган Юрген Клинсманнга тегишли эди. Юрген ҳам 30 та гол уришга эришганди.
Кучли бешликда Уве Реслер (29), Роберт Хут (21) ҳамда Лукас Подольски (19) ҳам бор.
Изоҳ (0)