Москвада Қуръон ҳофизларининг XIX халқаро танлови бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Танловда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан келган қорилар «ҳифз» йўналишида беллашмоқда.
Шунингдек, томошабинлар махсус таклиф этилган меҳмонлар, жумладан, «Афғонистоннинг олтин овози» Абдулкабир Ҳайдарий, Маккадаги Масжиди Ҳаром имоми шайх Ҳасан Бухорий ва таниқли қори шайх Амир ал-Мухалхал ижросида Қуръон оятларини тинглаши мумкин.
«Крокус Сити Холл» концерт зали фоесида маҳорат сабоқлари ва тренинглар ўтказилади. Танлов ғолиблари Умра зиёрати ва Марокаш ҳамда Туркия сафарига йўл олади.
Изоҳ (0)