Қозоғистон ҳукумати Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги Султон Бойбарс масжиди реконструкцияси учун 4,5 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Muslim.uz хабар берди.
Ҳозирги Қозоғистон ҳудудида туғилган Бойбарс 1260—1277 йилларда Миср ва Суриянинг султони бўлган. Унинг даврида Қоҳира мусулмон дунёсининг маркази ва Аббосийлар халифалигининг пойтахтига айланди.
ОАВнинг ёзишича, Қоҳирадаги Султон Бойбарс масжиди шаҳарнинг иккинчи энг йирик масжиди ҳисобланади.
Масжидни реконструкция қилиш жами 12 миллион долларга тушади ва ишларни 18 ойда тугатиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)