АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги иккинчи учрашув 2019 йил бошида бўлиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«Учрашувнинг янги йил бошидаги қайсидир вақтда ўтказилиши эҳтимоли бор», — деди АҚШ президенти маъмурияти вакили Associated Press ва Reuters агентликларига берган ахборотида.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси билан навбатдаги учрашуви 6 ноябрга режалаштирилган АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлардан сўнг бўлиб ўтишини маълум қилганди. Трамп ҳозир АҚШни тарк этишга «умуман вақти йўқ»лигини билдирганди.
АҚШ ва КХДР ўртасидаги илк тарихий саммити 2018 йил июнида Сингапурда бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)