Дональд Трамп АҚШ ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан чиқишини билдирди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
АҚШ президенти Россия мазкур келишувни бузаётганлиги сабабли шундай қилишга мажбурлигини даъво қилмоқда.
«Биз келишувни бекор қилишга чоғланяпмиз. Кейин қуролланишни шундай авж олдирамизки, охир-оқибат Россия ва Хитой янги битимга рози бўлади», — таъкидлади Трамп.
Маълумот учун, 1987 йилда имзоланган мазкур шартнома томонларга масофаси 500 дан 5,5 минг километргача бўлган баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлишни ман этади.
Изоҳ (0)