Ҳозиргина футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган сўнгги учрашув якунига етди.
Унда «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди. Ўйинда ҳисобни 43-дақиқада Анзур Исмоилов очди. Анзур боши билан Элдор Суюнов дарвозасини ишғол қилди. 64-дақиқага келиб, иккинчи ёшлигини бошдан кечираётган Марат Бикмаев жарима зарбасини голга айлантириб, «Локо»нинг устунлигини янада мустаҳкамлади. 69-дақиқада эса «Пахтакор» Фарруҳ Сайфиевнинг голи сабаб ҳисобни қисқартиришга эришди. 81-дақиқага келиб, Сардор Мирзаев «Локо»нинг учинчи голини уриб, ўйинга якуний нуқта қўйди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Локомотив»нинг кучли олтиликдаги устунлиги янада мустаҳкамланди. Эндилик «темирйўлчилар» ҳисобида 30 очко мавжуд. Иккинчи ўриндаги «Пахтакор» ҳисобида эса 24 очко мавжуд. Шунингдек, учинчи поғонадаги Навбаҳор ҳисобида ҳам 24 очко мавжуд.
Суперлига якунига эса яна 6 тур қолди.
Pepsi Суперлига
26-тур беллашувлари
20 октябрь, шанба
Изоҳ (0)