Бугун, 20 октябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасида 26-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Чемпионлик учун курашаётган кучли олтилик жамоалари ўртасидаги 2 та учрашув якунига етди. Жумладан, Наманганда Андрей Канчельскис бошлиқ «Навбаҳор» «Бухоро»ни қабул қилиб, Азизбек Турғунбоевнинг 44-дақиқада урган голи сабаб муҳим уч очкони қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, бу Канчельскиснинг «Навбаҳор»даги дебют ўйини эди.
Бекободда «Металлург» Миржалол Қосимов бошчилигидаги «Бунёдкор»ни қабул қилди. Учрашувдаги ягона гол иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Шаҳзод Шайманов томонидан киритилди. Шута тариқа «Металлург» ғалабага эришди.
Турнинг сўнгги ўйини айни дамда «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасида кечмоқда.
Pepsi Суперлига
26-тур беллашувлари
20 октябрь, шанба
Изоҳ (0)