Кеча, 19 октябрь санасида футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 8-тур учрашувларига старт берилди.
Турнинг илк ўйинда «Айнтрахт» ўз майдонида «Фортуна»ни қабул қилиб, 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида 20 ёшли сербиялик футболчи Лука Йович 5 та гол уриб, пента-трик қайд этди.
Бугун эса тур доирасида 6 та ўйин бўлиб ўтади.
Жумладан, «Бавария» «Вольфсбург» майдонига сафар қилса, «Штутгарт» пешқадам «Боруссия Д»ни меҳмон қилади. «Байер Леверкузен» жамоаси эса ўз уйида «Ганновер»ни қабул қиалди. Учала учрашув ҳам 18:30 да бошланади.
Куннинг сўнгги ўйинида «Шальке-04» «Вердер»ни имтиҳондан ўтказади. Ўйин 21:30 да бошланади.
Бундеслига
8-тур беллашувлари
19 октябрь, жума
«Айнтрахт Ф»—«Фортуна» 7:1
Голлар: 1:0 – 20, пенальти Аллер, 2:0 – 26 Йович, 3:0 – 34 Йович, 4:0 – 50 Аллер, 4:1 – 53 Лукебакио, 5:1 – 55 Йович, 6:1 – 69 Йович, 7:1 – 72 Йович.20 октябрь, шанба
Изоҳ (0)